Замонавий сут ишлаб чиқарувчи фирмалар хавфсиз, амалий жиҳатдан яхши ва универсал бўлган соғин зали ускуналарини талаб этади.
Соғин зали "Ёлочка" анча йиллардан буён ўзининг самарадорлилигини исботлаб келмоқда ва доим такомиллашган техникалар ёрдамида ўсиб бормоқда. Соғин залининг катталигига кўра соғувчи иш вақтидаги ортиқча вақт сарф қилувчи ишлардан озод бўлади.
EuroClass 1200 нинг моҳияти: Барчаси тез ва стрессиз. Сигирлар соғин жойларига кенг кириш йўли орқали бутунлай қулай кирадилар ва чиқадилар. Мустаҳкам икки дюмли трубалар соғувчига елинни қулай кузатиш имконини беради.
Катталигига кўра жойлаштириш
Олдинги панжаралар индексли дугалар билан ўрнатилган бўлиб улар сигирларни тез ва мустаҳкам жойлаштира оладилар. Бунинг ёрдамида сиз соғин ускунуларини тезроқ ўрнатиш орқали вақтни тежайсиз ва ортиқча юмушлардан ҳалос бўласиз .
15% дан ортиқ унумдорликка эга бўлиш
Ўртача сонли фермалари учун GEA Farm Technologies махсус олд томондан чиқарувчи янги турни шакллантирди ва бу „Rapid Exit“ (Тезкор чиқиш) деб номланади. Сигирларнинг тез чиқиши тенг ҳажмли соғин зали EuroClass 1200 га қараганда алмашиш вақтини тақрибан 50% га қисқартиради. Бу эса соғин залида кутиб турган сигирлар унумдорлигини 15% гача оширади.
Йўлаклардаги юқори натижа
Соғин заллари EuroClass 1200 ва 1200 RE ларнинг кириш-чиқиш эшиклари сигирларингизга мустақил равишда очилади: ихтиёрий қўл билан, вакуум билан бошқарилувчм ёки пневматик. Ҳар куни бажариладиган жараён учун оддий, ҳар жиҳатдан қулай ва мустаҳкам!
Сифат ва комфорт
Мустақил кўтарилувчи соғин ускунаси ( EuroClass 1200да; иҳтиёрий) доимий комфортга йўналтирилган ва иш вақтини тежовчи конструксия ҳисобланади. Унинг асосий жиҳатлари : устунлар сонининг озлиги, юқори хавфсизлик, қулай кузатув ва осон тозалов!
Соғин зали EuroClass 800/850 сиз учун қанчалик керак бўлса шунчалик фойдалидир. Чунки у сизга бир хонанинг ўзида кўпроқ хоналарни таклиф этади. Бу "кўпроқ хоналар"ни арзон нарҳда қуриш демакдир. Соғин залидаги оз сонли панжара ва устунлар ҳар бир сигирни индивидуал кузатиш учун етарли жой ва орқа оёқлар орқали соғин ускуналарини қулай ўрнатиш имконини беради. Унинг аҳамиятга молик томонлари қуйидагича: Барчаси равон ва стрессиз. Сигирлар соғин залига кенг йўл бўйлаб қулай кириб чиқадилар. Мустақил кўтарилувчи олдинги панжаралар сизга соғин залининг кенг йўлакларида эркин ишлаш ва сигир елинини қулай кузатиш имконини беради.
Ўрта сонли фермалар учун EuroClassнинг махсус ривожлантирилган тури „Rapid Exit" (Тезкор чиқиш) деб аталади. Унинг олдингисидан фарқи "Турбо йўлак" ли олдинги томондан чиқаришдир. Бу сизга юқори самарадорликни (15% гача ) олиб келади ва шу билан қимматли иш вақтингизги тежайди.
SwingOver соғин зали EuroClass 800 ва қўл билан жойлаштирувчи PosiSwing билан GEA Farm Technologies ақлли комбинацияни ишлаб чиқган, яни икки қарама-қарши соғин жойларини бир тизимга боғлаган. Сизнинг бизнес муваффақиятингиз учун жуфт эффект: Бу сизнинг ҳаражатларингизни салмоқли тарзда қисқартиради ва иш вақтини тежайди.
Кўтарувчи тизим тузилиши шундай тузилганки сут элтувчи ускунани сизга керакли иҳтиёрий баландликка келтириш имконини беради. Сут юрадиган йўл қисқаради ва паст ваакумда ишлашига хизмат қилади.
Сиздаги афзалликнинг биринчиси : Вақтни тежаш
Умумий иш жарайони автоматлашгани сабаб вақтдан ютасиз! Оҳирги сигирга соғин усукунасини қўйаётган вақтингизда қоида бўйича биринчи сигирда соғин жараёни деярли тугаган бўлади. Соғин ускунасини бир қўл билан ушлаган ҳолда қаршисида турган соғин жойига қўясиз.
Сиздаги афзалликнинг иккинчиси: Ишдаги комфорт
Соғин техникалари марказга келгани сабаб уни қарама-қарши турган икки соғин жойи учун алмаштириб ишлатиш мумкин. Иш вақтидаги йўл бу билан анчага қисқаради. Сизда терминал ва соғин аппаратини бошқаришга бўлган имконият бўлади ва бутун соғин жараёнида ортиқча куч ва толиқишсиз ишлайсиз.
Сиз эга бўладиган қулайликлар:
Сиз ва сигирларингиз учун қулай ва ҳеч қандай тўсқинликсиз соғин жараёни! Фантастик жой қулайлигига эга Global 45 ҳар бир зотдаги сигир учун етарли жойни яратиб беради, кенг кириш йўлаги ва тезкор ҳайдаб чиқариш уни юқори сут унумдорли “энг тезкор” соғин залларидан бирига айлантиради. Соғувчи сигирни эркин кузата олиш имкониятига эга, чунки соғин зали Global 45 оз куч талаб қилувчи қулай меҳнат жараёнини таклиф этади.
Эркин кириш
Кенг кириш йўлаги сигирларингизни соғин залига чорлайди: соғин жойларига дадил, стрессиз ва қулай бориб у ерда хеч қандай тўсиқ ва халақитсиз соғин жараёнига эга бўладилар. Охирги сигир ўзининг жойини эгаллагандан сўнг кириш эшиги охирги соғин жойига ёпишиб беркилади. Шу тарзда бутун гуруҳ яхши жойлашади ва қолганлари кутиб туришади.
Биринчи тоифали комфорт: Oптимал гуруҳлаб индексиялаш Сигирларингиз учун қулай шаклга келтирилган кўкрак балкаси босқичсиз индексиялаш тизимига эга: шу тарзда сигирлар ўзлари учун энг қулай жойга эга бўладилар. Созланувчан кўкрак балкаси ҳар қандай пайтда сигир зоти ва катталигига кўра мосланиши мумкин.
Энг қулай ўзгарувчанлик Global 45 соғин зали 2x8 дан 2x50 гача мавжуд, бир томонлама ҳам – ҳар қандай катталикдаги ферма учун: агар сизнинг фермангиз кўпайиб, ўсиб борадиган бўлса, сиз ҳам соғин залингизни керакли қулай модулга келтириб боришингиз мумкин бўлади. Бундан ташқари Global 45 паст бўйли бўлгани сабабли бошқа бир бинога қўшиб ёки ичига ўрнатишингиз мумкин ва шу тарзда қурилиш ва ўрнатиш харажатларидан тежаб қоласиз!
Сиз эга бўладиган қулайликлар:
Ушбу соғин зали кичик ёки ўртача ҳажмли фермалар учун энг мақбул ечимдир: Europa 1200 – арзон ва ҳар доим кенгайтириш мумкин! Ушбу соғин зали соғин жараёнининг муносиб ва жадал амалга ошишига ҳисса қўшади.
Сиз соғин залини бутунлай ўзингизни эҳтиёжингизга кўра мослайсиз.
Сиз эга бўладиган қулайликлар:
Соғин зали "Ёлочка" Қисқа йўлаклар, қулай кириш ва соғувчи учун қулай кўриш Замонавий сут ишлаб чиқарувчи фирмалар хавфсиз, амалий жиҳатдан яхши ва универсал бўлган соғин зали ускуналарини талаб этади. Соғин зали "Ёлочка" анча йиллардан буён ўзининг самарадорлилигини исботлаб келмоқда ва доим такомиллашган техникалар ёрдамида ўсиб бормоқда. Соғин залининг катталигига кўра соғувчи иш вақтидаги ортиқча вақт сарф қилувчи ишлардан озод бўлади.