Аризани юборинг, мутахассисларимиз Сизга қўнғироқ қилишади.
Маслахат олиш
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Исмингиз*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Телефон:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
E-mail:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Я согласен(на) на обработку моих персональных данных*
Спасибо! Форма отправлена
Наманган шахри, Ёшлик кучаси, 12 уй
UZ
UZ RU EN
Bosh sahifa/Махсулотлар88

Махсулотлар

Чорвачилик комплекслари учун замонавий ва комплекс ечимлар

Биз — Techno Milk жамоаси — чорвачилик ва сут етиштириш соҳасида фаолият юритаётган хўжаликларга тўлиқ ва замонавий хизматларни тақдим этамиз. Бизнинг мақсадимиз — чорвачилик комплексларингиз самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва барқарор ривожланишга эришишингизга кўмаклашишдир.

 Биз чорвачилик комплексларини нолдан лойиҳалаш, қурилиш жараёнларини ташкил этиш, техник жиҳозлаш, вентиляция ва микроиқлим тизимларини ўрнатиш, чорва гўнг тизимини бошқариш (скрейпер) сув таъминоти ҳамда озиқлантириш тизимларини жорий этиш бўйича комплекс хизмат кўрсатамиз. Ҳар бир лойиҳа индивидуал ёндашув асосида ишлаб чиқилади.

Шунингдек, биз кичик ва йирик чорвачилик комплекслари учун автоматлаштирилган сутни қайта ишлаш йўналишида пастеризация, қадоқлаш ва ишлаб чиқариш линияларини ташкил этиш бўйича замонавий технологик ечимларни , сутни тез ва хавфсиз совутиш танклари ҳамда гигиеник сут йиғиш тизимларини таклиф қиламиз. Ускуналаримиз юқори унумдорлик, ишончлилик ва халқаро сифат стандартларига мослиги билан ажралиб туради.Бу орқали мижозларимиз хом сутни тайёр маҳсулотга айлантириш имкониятига эга бўладилар.

Чорва саломатлиги ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида ветеринария хизмати, сунъий уруғлантириш, генетик селекция, туёқ парвариши ва доимий мониторинг хизматларини ҳам тақдим этамиз. Бу эса юқори сут унумдорлиги ва соғлом наслни таъминлашга хизмат қилади.

Бизнинг хизматларимиз ускуналарни етказиб бериш билан чекланмайди. Кафолатли сервис хизмати, эҳтиёт қисмлар таъминоти, техник кўрик ва мунтазам техник қўллаб-қувватлаш орқали ҳамкорларимиз билан узоқ муддатли ва ишончли ҳамкорликни йўлга қўямиз.

Techno Milk — чорвачилик комплексларини замонавий босқичга олиб чиқишда сизнинг ишончли ҳамкорингиз.

Буюртма колдиринг ва бизнинг мутахассис сиз билан богланади
Биз билан алока
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Исмингиз:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Телефон:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Маълумотларимдан фойдаланишга розиман*
Спасибо! Форма отправлена
ИНН: 207 19 88 11