BvL Maschinenfabrik GmbH & Co. KG ва LLC Techno Milk ўртасида Ўзбекистонда эксклюзив диллерлик шартномаси имзоланди
Ўзбекистон чорвачилик ва сутчилик соҳасини замонавий технологиялар билан таъминлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди. Германиянинг етакчи машинасозлик корхоналаридан бири — BvL Maschinenfabrik GmbH & Co. KG ҳамда Ўзбекистонда фаолият юритувчи LLC Techno Milk ўртасида Ўзбекистон Респуб
ликаси ҳудудида эксклюзив диллерлик шартномаси расман имзоланди.
Ушбу келишувга мувофиқ, LLC Techno Milk BvL компаниясининг маҳсулотларини Ўзбекистон бозорида ягона расмий диллер сифатида тақдим этиш, сотиш, ўрнатиш ва тўлиқ сервис хизматларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди.